Имомали Раҳмоннинг тансоқчилари Парижда тожик мухолифатчилари билан муштлашиб кетишди
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни кечқурун, Тожикистонда тақиқланган «Гуруҳ 24» мухолифат ҳаракати тарафдорлари мамлакат президентининг хавфсизлик хизмати ходимлари билан Париж марказида муштлашиб кетишди. Имомали Раҳмон 7 ноябрь куни кечқурун Швейцариядан Европа сафари доирасида Парижга келди, дея хабар беради «Ахбор» сайти.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Гуруҳ 24» тарафдорлари Франция-Тожикистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари билан учрашув жойига яқин ерда Имомали Раҳмоннинг сиёсатига қарши шиорлар айтиб бақиришган. Шу пайт президентнинг тансоқчилари намойишчилар олдига яқинлашишган ва тарқалишни талаб қилишган, аммо даҳанаки жанг ҳақиқий муштлашувга айланиб кетган.
Намойишчиларнинг хабар беришича, муштлашувдан сўнг воқеа жойига 50га яқин француз жандарми ва тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Жандармлар тожик мухолифати ва Тожикистон президентининг хавфсизлик хизмати ходимлари ўртасига туриб олишган ҳамда Имомали Раҳмоннинг француз-тожик ишбилармонлар кенгаши доирасида француз ишбилармонлари билан учрашадиган жойига яқинлашишга имкон беришмаган.
Имомали Раҳмон ўз сафарини 4 ноябрь куни Швейцариядан бошлади ва 5 ноябрь куниёқ «Гуруҳ 24» тарафдорлари Швейцария пойтахти деб ҳисобланувчи Берн шаҳрида биринчи норозилик пикетини ўтказишди.
7 ноябрь куни кечқурун Раҳмон Франциядаги тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди, шундан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Имзоланган ҳужжатлар орасида «Талко» ва Франциянинг Fives компанияси ўртасида 200 миллион евро миқдоридаги келишув ҳам бор.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024