Жаҳон | 08:50 / 10.11.2019
5171
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда «Булбул» циклони сабабли 1,8 млн киши эвакуация қилинади

Фото: PTI Photo

Бангладешда “Булбул” циклони сабабли 1,8 млн киши мамлакатнинг хавфсиз ҳудудларига эвакуация қилинади. Аҳоли 4 мингга яқин паноҳгоҳга жойлаштирилади. Бу ишларда 50 мингга яқин кўнгилли иштирок этмоқда.

“Биз аҳолини циклондан ҳимоялаш учун тайёргарлик чораларини кўрдик”, деб айтган мамлакат бош вазир Шайх Хасин. Унинг таъкидлашича, мамлакат бундай циклонлар оқибатларига қаршилик кўрсатиш учун етарлича тажриба орттирган.

Таъкидланишича, циклондаги шамол тезлиги 120 км/соатгача етиши мумкин. Паноҳгоҳлар сифатида мактаб бинолари ва бошқа ижтимоий объектлар қўлланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид