10:24 / 11.11.2019
3
21357

Ўзбекистонда яна 10 киши ис газидан заҳарланди, икки фуқаро вафот этди

Фото: ЛАДА.kz

2019 йил 9 ноябрь куни соат 07:30ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзанди ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндоши яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар.   

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, шунингдек, 2019 йил 10 ноябрь куни соат 13:00ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табиий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар. 

Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top