Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Мазкур йиғилишида президент: «Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин», деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.
Kun.uz Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа тадбиркорларига қилган мурожаатининг диққатга сазовор қисмларини келтириб ўтади.
«Президентимиз томонидан илгари сурилган «Иккита иш жойи яратган одамни елкамда кўтараман!», «Агар тадбиркорга шароит яратмасак натижа бўлмайди», «Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!» деган устувор ғоялар бугун барча даражадаги раҳбарларга дастуруламал бўлиб хизмат қилиши лозим.
...Вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари сони бугунги кунда 18 минг 705тани ташкил этиб, банд аҳолининг 74 фоизи, бюджет даромадларининг эса 84 фоизи айнан хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
...Келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, бугунги кунда тадбиркорларни қийнаётган 2 та муҳим масала бор: бу ер ажратиш ва кредит бериш масаласи.
...Вилоятимизда 2016 йилга қадар бизнес юритишда ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда жуда катта тўсқинликлар мавжуд бўлганлиги, бу ҳолатлар тадбиркорликни ривожлантиришга жуда катта салбий таъсир кўрсатиб келганлигини кўпчилик яхши билади.
...«ИНДЕНИМ» бренди остида республика бўйича асосан маҳаллий маҳсулотларни сотишга мўлжалланган 12та йирик савдо мажмуаси ташкил этилди. Корхона таъсисичиси Шерзод Шаймардонов сурхондарёлик бўлса-да, вилоятда тадбиркорлик муҳити яхши бўлмаганлиги сабабли шу вақтгача республикамизнинг бошқа вилоятларида ўз бизнесини олиб борган.
...Бугун вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қатор вазифаларни белгилаб олганмиз ва бу вазифаларни Сиз азиз тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан биргаликда амалга оширишимиз лозим.
- Биринчидан, вилоятимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни кўпайтиришимиз;

















