Олий суд Чустдаги мактабнинг ишга қайтарилган директори бўйича муносабат билдирди
17 ноябрь куни сайтимизда Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-умумтаълим мактабидаги ҳолат ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Мақолада шу йилнинг июль ойи мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланиб лавозимидан кетган мактаб директори Р. Исмоилованинг ўз ишига қайта тайинлангани юзасидан ўқитувчиларнинг норозилиги ва муаммо юзасидан мутасаддилар, ўқитувчи ва директорнинг фикрлари баён этилганди.
Мазкур материалга Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати ўз муносабатини билдирди.
«Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келган Равшаной Исмоилованинг жавобгар Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига нисбатан «Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиб, лавозимга тиклаш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1601-1919/18757-сонли фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан шу кунга қадар апелляция ёки кассация тартибида шикоят берилмаган ва протест келтирилмаган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган», дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
10:23 / 14.09.2024
Чортоқда 14 ёшли боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчиси 4 йилга қамалди
21:57 / 23.07.2024