Умумий ўрта таълимда она тилини ўқитиш дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш керак, чунки ҳозир ўтилаётган қатор мавзуларни тил малакаси сифатида амалда ишлатиб бўлмайди, деб ҳисоблайди филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев.

Олимнинг бу борадаги мулоҳазалари қуйида қисқароқ шаклда келтириб ўтилади.

Кераксиз мавзулар

Тарихда илм ва олимлар турли томондан тасниф қилинган. Жумладан, Абу Ҳомид Ғаззолий илмларни учга: фойдали, фойдасиз ва зарарли илмларга бўлган.

Менимча ҳам, она тили бўйича ҳосил қилинадиган малакани иккига ажратиш мумкин:

1) тил жамиятидан ўзлаштириладиган малака (фонетик ва грамматик малака);
2) мактабда эгалланадиган малака (имло, пунктуация, лексика ва б.)

Фонетика ва грамматиканинг имло билан боғлиқ жиҳатидагина таълимга эҳтиёж сезамиз. Фонетика ва грамматикага доир бундан бошқа билимларни кераксиз билим, дейиш мумкин. Шу асосда она тили таълимида «керакли» (ишлайдиган) ва «кераксиз» (ишламайдиган) билимни фарқлаш лозим.

Она тили дарсликларига йиллар давомида кириб қолган ва «ишламайдиган», таълимига давлат маблағи, ўқувчининг вақти ва ота-онанинг пули беҳуда сарфланаётган бундай мавзуларни қандай ажратамиз? Айрим мисолларни келтираман:

1. Урғу билан боғлиқ мавзулар. Ўзбек тили – агглютинатив тил. Бундай тилларда грамматика жуда ривожланган, шунинг учун сўз маъноларини урғу фарқламайди ва у нутқда сезиларсиз бўлади (кўзлар –  «кўп кўз»; кўзлар – «мўлжаллар»). Уни таълим билан ривожлантириш имконсиз. Ўзбек тилидаги сўз урғуси қоидалар асосида аниқланади, нафақат ўқувчи, ҳатто ўқитувчининг ўзи ҳам уни топишда қийналишининг сабаби ана шунда. Уни ўқитишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бу мавзу 1-синфдан 11-синфгача тахминан 5 соат ҳажмида ўқитилади. 

2. Сўз ясалиши билан боғлиқ мавзулар. Тил эгалари нутқида сўз ясамайди, балки (тубми, ясамами) тайёр сўздан фойдаланади. Сўз ясамас эканмиз, бу бўйича билимлар ҳам ишламайди. Демак, бу мавзу таълими ҳам кераксиз. Мавзу 1-синфдан 11-синфгача тахминан 12 соат ўқитилади.

3. Сўзларнинг бирикиш усуллари (бошқарув, мослашув, битишув) билан боғлиқ мавзулар. Оғзаки ва ёзма нутқ учун бу билимлар ҳам мутлақо ишламайди. Қолаверса, мутахассис сифатида айта оламанки, бу мавзулар рус тили грамматикасидан айнан кўчирилган, ўзбек тили табиатига сира ҳам мос эмас. Бу мавзуга ҳам 1-синфдан 11-синфгача тахминан