Жаҳон | 00:11 / 23.11.2019
10799
2 дақиқада ўқилади

Индонезияда ўқувчиларни смартфонлардан чалғитишнинг антиқа йўли қўлланмоқда

Индонезиянинг Бандунг шаҳри раҳбарияти гаджетга муккасидан кетишга қарши янги дастурни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этмоқда.

Унга кўра, ўсиб келаётган ёш авлодни смартфонлардан чалғитиш учун қуйи синфлар ўқувчиларига жўжалар ва чили гармдориси уруғлари берила бошланган. Амалдорлар болалар жўжаларни парваришлаш ва гармдори етиштириш билан машғул бўлиб, гаджетлар экрани ортида камроқ вақт ўтказишларига умид қилишмоқда. 

Маълум қилинишича, ҳозирча ушбу тажрибада шаҳарнинг фақат 10 мактаби иштирок этмоқда, бироқ натижалар ижобий бўлса, дастурга бошқа мактаблар ҳам қўшилади. 

Hootsuite ва We Are Social’нинг яқинда ўтган тадқиқоти маълумотларига кўра, индонезияликлар интернетда кўп вақт ўтказиш бўйича дунёда 5-ўринни эгаллайдилар. Мамлакат вакили ҳар куни интернетга ўртача 8,5 соат сарфлайди. Бу борада Индонезияни фақатгина Филиппин, Бразилия, Таиланд ва Колумбия ортда қолдиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид