Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли журналист Маҳмуд Саъдий вафот этди
Ўзбек матбуотида узоқ йиллар меҳнат қилган тажрибали, устоз журналист Маҳмуд Саъдий бугун 23 ноябр куни вафот этди.
Маҳмуд Саъдий 1939 йил Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олган.
Турли йиллар давомида “Шарқ юлдузи”, “Гулистон” журналларида катта адабий ходим, бўлим мудири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталарида махсус мухбир, шарҳловчи, бўлим муҳаррири вазифаларида фаолият кўрсатди.
Маҳмуд Саъдий ўзига хос муҳаррирлик мактаби яратган тажрибали ижодкор, иқтидорли мунаққид ва кўзга кўринган таржимон ҳам эди. Ўзбек адабиётининг энг долзарб муаммолари таҳлилига бағишланган адабий-танқидий мақолалар ва суҳбатларни ўз ичига олган “Теран томирлар” китоби алоҳида ажралиб туради. У олий ўқув юртлари талабалари учун “Таҳрир санъати” ўқув дастурини яратган.
Тажрибали журналист ва етук публицист сифатида эллик беш йиллик фаолияти давомида соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган. “Ўзбекистонда xизмат кўрсатган журналист” унвонига муносиб кўрилган. Президент фармони билан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. “Олтин қалам” xалқаро миллий мукофотини қўлга киритган.
Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз ва Аллоҳ таолодан сабр тилаб қоламиз.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
18:24 / 06.06.2026
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
20:06 / 29.09.2025