Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда вазир ёрдамчиларининг вазифасини сунъий онг бажаради
Индонезия президенти Жоко Видодо бир неча тоифадаги вазирлар ёрдамчилари ваколатларини бекор қилишга қарор қилди, уларнинг вазифасини сунъий онг бажаради. Бу ҳақда The Jakarta Post хабар берди.
"Вазирларга учинчи ва тўртинчи тоифадаги ходимлар ўрнига сунъий онг технологиясидан фойдаланишга буйруқ бердим. У бюрократик вазифани одамлардан кўра тезроқ бажаради",-деди Видодо.
Индонезия иқтисодиёт вазири Аирлангга Хартартонинг айтишича, ушбу технологиядан хусусан, давлат лицензияларини беришда фойдаланилади.
"Сунъий онг автоматик баҳолаш тизимига асосланиб рухсатномаларни расмийлаштириш имконини беради", - деди у.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026