Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви фахрий раиси мақоми берилди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви фахрий раиси мақоми берилди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.
«Иккинчи маслаҳат учрашувида делегациялар раҳбарлари Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг фахрий раиси мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилдилар», - деб ёзди матбуот котиби Twitter’да.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 ноябрь куни, Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026