Олий таълим вазирлиги электрон ўқув мажмуалари ишлаб чиқишни 13 фоизга бажаргани айтилди
Олий таълим вазирлигига юклатилган 15та вазифанинг 2таси якунига етказилмаган. Бу ҳақда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида маълум қилди.
“Вазирликка фан бўйича 1500та электрон ўқув мажмуаларини ишлаб чиқиш топширилган бўлса-да, ушбу топшириқ бугунги кунда атиги 13 фоизга бажарилган. Ушбу услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш ўқитувчи ва талабалар учун жуда зарур. Зеро, фанларни ўзлаштириш учун бунинг аҳамияти катта”, дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Меҳнат вазирлиги томонидан мигрантлар фаолиятига рухсат берувчи Россиянинг кўп тармоқли марказини белгиланган муддатда ташкил этилмаганини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 24-ялпи мажлиси тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. Ялпи мажлис ишини Олий Мажлис Сенатининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (Facebook, You Tube) орқали тўғридан-тўғри онлайн режимида кузатиб боришингиз мумкин.
Мавзуга оид
13:05 / 19.02.2022
Вазирлик талабаларнинг президент стипендияси бўйича мурожаатига раддия берди. Айрим саволлар очиқ қолмоқда
22:02 / 20.01.2022
Расман: Талабалар ҳам онлайн ўқийди
12:15 / 14.04.2021
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига матбуот котиби тайинланди
12:42 / 30.03.2021