Жаҳон | 11:00 / 01.12.2019
31191
2 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбоев яна бир жиноятда гумон қилинмоқда 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев яна бир жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревнинг айтишича, Қирғизистоннинг собиқ президентига терговга қаршилик кўрсатиш айблови қўйилмоқда. Гап Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича сўроққа келишдан бош тортгани ҳақида бормоқда. 

“Унга гумон қилинаётганликда огоҳлантириш берилди. Расмий айблов унга Батукаев билан боғлиқ ҳолат бўйичагина айблов билдирди. Лекин айтганимдек, терговда Алмазбек Атамбоев айбдорлигининг бирорта исботи йўқ. Иш қолган ишлар каби сохталаштирилган”, деб айтган адвокат.

Слесаревнинг таъкидлашича, у 6 декабрга белгиланган кейинги суд мажлисида Атамбоевни судга бошқа олиб келмасликлари ҳақида илтимос қилмоқчи, чунки у суд жараёнида иштирок этишдан бош тортмоқда.

Батукаевнинг қамоқдан ноқонуний озод этилиши иши бўйича 19 киши, жумладан маҳкумга ташхис қўйган шифокорлар ва лаборантлар, жазони ижро этиш давлат хизмати вакиллари ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар, жумладан Атамбоев айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Мавзуга оид