Жаҳон | 15:14 / 02.12.2019
6684
1 дақиқада ўқилади

Анқара Сурия қўшинларига эмас, террорчиларга қарши курашаётганини билдирди

Фото: AP Photo / Lefteris Pitarakis

Туркия Сурия шимоли-шарқида суриялик ҳарбийлар эмас, террорчилар билан курашмоқда ва ўт очишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларини бузмоқчи эмас. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича кенгаши аъзоси Исмоил Сафи маълум қилди.

"Бу ҳудуд террорчи унсурлардан батамом тозалангани йўқ. Туркия Сурия қўшинларига эмас, фақат террорчиларга қарши курашмоқда", - деди Сафи Сурия армияси ва турк қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларни изоҳларкан.

Аввалроқ САНА агентлиги Туркия Суриянинг Рас ал-Айн шаҳрида ҳарбий база қураётгани тўғрисида хабар тарқатганди.

Мавзуга оид