Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди
«Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган 10 та олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.
Бунда ушбу ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинди.
Шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга бир қатор қўшимча вазифалар белгиланди.
Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш шулар жумласидан.
Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.
Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги қарори билан 2020 йилдан бошлаб айрим ОТМлар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланган.
Мавзуга оид
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
12:09 / 25.08.2024
Олтин қимматлашди, Bitcoin нархи ҳам ошди – халқаро молия бозори шарҳи
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
09:05 / 31.07.2024