“Uzautotrans service” корхонаси бугун, 6 декабрдан эътиборан “Фарғона ─ Дўстлик” йўналишида синов тариқасида автобус қатновини йўлга қўйди. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизматига кўра, автобуслар “Фарғона шаҳар атрофи” автостанциясидан йўлга чиқиб, Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара ўтказиш масканига қадар ҳаракатланмоқда. 

Ушбу йўналиш масофаси 115 км.га тенг бўлиб, қатновлар Yutong автобусларида амалга ошириляпти. Йўлкира ҳаққи эса 15 000 сўм этиб белгиланган. 

Хабарда айтилишича, дастлабки босқичда қатновлар икки томонлама йўналишда кунига жами 8 маротаба амалга оширилади.