«Аросатда қолган одам»: Зеленский илк бор Time муқовасига жойлаштирилди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сурати илк бор АҚШнинг Time журнали муқовасига жойлаштирилди. Сурат остига “Ўртадаги одам. Украина президенти Владимир Зеленский Путин ва Трамп ўртасида бўлиш ҳақида” деган ёзув жойлаштирилган.
Нашрнинг Facebook’даги саҳифасида Зеленский журналнинг 16 декабрда чиқадиган халқаро версиясида пайдо бўлиши маълум қилинган. Унга бағишланган мақола “Украина президенти дунёнинг энг катта сиёсий драмасида ўз ролини қандай уддаламоқда” деб номланган.
Мақолада Зеленскийдан интервью олган журналист уни охирги марта 8 ой олдин кўрганини, бу вақт ичида Украина президенти анча ўзгариб, “толиққан” ҳолда бўлгани, “қартайиб” кетганини таъкидлаб ўтган.
Мақолада америкалик демократлар Зеленскийни АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши қурбони деб ҳисоблашса, республикачилар эса аксинча унинг айбсизлигининг бош гувоҳи деб ҳисоблашлари қайд қилиб ўтилган.
Таъкидлаш жоиз, Зеленский Украина президентларидан биринчи бўлиб ушбу нуфузли журнал муқовасида жойлаштирилди.
Журналнинг АҚШда чиқарилувчи версиясида эса Дональд Трамп тасвирланган бўлиб, унда бош мавзу АҚШ президентининг импичментига бағишланган.
Украина президенти лавозимини эгаллаётганига ҳали бир йил бўлмаган Зеленский америкалик ҳамкасби иштирокидаги можаро марказида қолишга улгурди.
Таъкидлаш жоиз, Зеленскийнинг Times муқовасида пайдо бўлиши “норманд тўртлиги” саммитида иштирок этишига бир неча кун қолганда юз берди. Зеленский ушбу саммитда Россия, Франция ва Германия етакчилари билан бирга Донбассдаги вазиятни тартибга солиш масаласини муҳокама қилади.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024