Тошкентда “Роҳат” доираси йўналишидан “Янгиобод” бозоригача бўлган йўлнинг бир томони ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Яшнобод тумани, Тошкент автомобил ҳалқа йўлининг “Роҳат” доирасидан Толариқ кўчаси билан кесишган қисми (йўлнинг бир томони) транспорт ҳаракати учун вақтинча, 6 декабрдан 15 декабрга қадар чекланади (“Роҳат” доираси йўналишидан “Янгиобод” бозоригача).

Қайд этилишича, йўлнинг қарама-қарши томонида икки томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан вазиятни тўғри тушунишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.














