"Чернобиль" сериали ҳужжатли фильм эмас, балки реал воқеаларга асосланган бадиий фильмдир, деди Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) янги бош директори Рафаэль Гросси.

"У кўнгилочар сериал. Бироқ реал воқеаларга асосланган бадиий тўқима. У ҳужжатли фильм эмаслигини унутмаслик лозим. Одамлар бу нарсаларни кўпинча адаштириб юборишади", - деди Гросси.

Унинг фикрича, ушбу ҳалокат жамоатчилик қизиқишини уйғотишда давом этади ва бутун дунёдаги инсонлар хотирасида сақланиб қолади.

Ноябрь бошида Чернобилга сайёҳлар келиши бўйича янги рекорд ўрнатилгани, бунга "Чернобиль" мини-сериали, "электрон чипта" тизимининг жорий этилиши, қўшимча инфратузилманинг яратилиши ва янги йўналишларнинг очилиши сабаб бўлгани хабар қилинганди.