Шу кунларда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида сайловолди тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам сайловда фаол ва муносиб иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. Сайловчилар, электорат вакиллари билан ўтказилаётган учрашувларда партиядан кўрсатилган депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурини, унда белгиланган устувор масалаларни жамоатчиликка етказиш, уларнинг ҳаётий аҳамиятини очиб беришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Наманган вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган депутатликка номзодлар илгари сураётган таклифлар партиямиз дастурий ғояларга асосланган бўлиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ кўплаб масалаларни ўз ичига олган.

Акмалжон Умурзоқов, шифокор, Наманган вилояти саломатликни қайта тиклаш шифохонаси бош шифокори, 43-Дўстлик сайлов округидан номзод:

– Биз пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйларида яшовчилар, аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий хизмат кўрсатиш, уларни дори воситалари ва тиббий мақсадлар учун мўлжалланган буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, ижтимоий дорихоналар  тармоғининг ривожланиши   ва фаолияти устидан қатъий назорат олиб боришни режалаштирдик. Биз жамиятнинг ҳар бир аъзосига саломатлигини мустаҳкамлаш учун тенг имкониятлар яратиш тарафдоримиз!

Сардорбек Азизов, ҳуқуқшунос, Наманган вилояти Адлия бошқармасининг ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, 44-Сардоба сайлов округидан номзод:

Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатда ижтимоий демократия тизимини шакллантириш тарафдори. Бу аҳолининг барча, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун давлат, жамият ва суд-ҳуқуқ соҳаларида тенгликни таъминлаш демакдир. Шундан келиб чиқиб, аҳолининг кам таъминлаган қатламлари учун ҳуқуқий ёрдам ва хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий мақбул бўлган тизим яратиш, шу мақсадда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул маслаҳатлар берадиган “юридик клиника”лар тармоғини ривожлантириш ташаббуси билан чиқмоқчимиз.

Мария Тян, педагог, Наманган тумани халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар маркази директори, 45-Тошбулоқ сайлов округидан номзод: