Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда шоличилик кластерлари ташкил этилади
“Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан бошлаб шоличилик кластерлари ташкил этилади.
Бунда, кластерлар биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан барқарор, зарур инфратузилма объектлари, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилади.
Кластерлар шоли етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди.
Шоличилик кластерларига белгиланган тартибда 30 йилдан 50 йилгача муддатга ер ажратилади.
Кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга президентнинг 2019 йил 17 июндаги фармонида, 22 августдаги ва 4 апрелдаги қарорларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.
Қарор билан “Ўзбекшоличилик” уюшмаси ташкил этилди ва уюшманинг асосий вазифалари белгиланди.
Жумладан, уюшма республикада шоли етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўради, маҳсулотни сотиш бозорини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотлари олиб боради.
Мавзуга оид
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
22:47 / 14.01.2026
Кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг кластер тизими жорий этилади
09:42 / 31.12.2025