Ўзбекистон | 15:10 / 17.12.2019
40115
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди.

Мажлисда якунига етиб бораётган 2019 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Масжидлар, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва тизимдаги бошқа ташкилотлар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ҳомиджон Баҳромович Ишматбеков номзоди бир овоздан маъқулланди.

Ҳомиджон Ишматбеков 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар "Муҳаммад Носир ҳожи" масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид