Ўзбекистон | 11:42 / 18.12.2019
17013
2 дақиқада ўқилади

Олий суд раиси: «Бир-биримизни чўқиш эмас, бирга ишлашимиз керак»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.

«Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзусидаги тадбирда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий тамойилига риоя этилишини таъминлаш, суд-тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, адвокатнинг далиллар тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқини кенгайтириш, уларнинг кафолатларини таъминлаш, жиноий ва жиноий-процессуал қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, иқтисодий жиноятлар соҳасидаги нормаларни эркинлаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Олий суд раиси Козимжон Комиловнинг сўзларига кўра, журналистлар ўртасида суд соҳаси бўйича мутахассис деярли йўқдир.

«Суд мустақил бўлиши кераклиги ҳақида кўп гапириляпти. Биз журналистларни очиқ мулоқотга чақириб келяпмиз. Журналистлар ўртасида соҳа бўйича мутахассиснинг ўзи йўқ. Шанба куни очиқ эшиклар куни сифатида эълон қилинди, лекин ҳеч ким келмади. Ҳозир ҳамма йўл судга олиб келяпти.

Суддан очиқроқ бирор ташкилот борми? Лекин, унинг ҳам ўз меъёри бўлиши керак. Масалан, маълум тоифадаги ишларда ҳеч ким иштирок этолмайди. Ўз навбатида, адвокатларга тўсиқлик йўқ, қаерда бунча имконият берилган? Бирга ишлашимиз керак, бир-биримизни чўқиш эмас, балки бирга ҳаракат қилишимиз лозим. Суд мустақиллигининг бузилиши бўйича факт билан гапириш керак», - деди Козимжон Комилов.

Мавзуга оид