Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
JICA Ўзбекистондаги лойиҳаларга 3,5 миллиард доллар ажратади
Ўзбекистон Республикаси президенти Токиодаги Акасака қароргоҳида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаокани қабул қилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва устувор дастурларни илгари суришга қаратилган кўп йиллик ҳамкорлик учун JICA раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Бугунги кунда шерикликдаги лойиҳалар қиймати 4 миллиард доллардан ортиқни ташкил этмоқда. Узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан зиёд бўлган, жумладан, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган янги дастур ўзаро келишиб олинди.

Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим соҳасидаги алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва JICA ҳамкорлигидаги ҳар бир лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида "йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:00 / 24.12.2025
Ipak Yuli Bank ва JICA микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида тўғридан-тўғри молиялаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди
18:10 / 19.12.2025
Шавкат Мирзиёев Японияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашди
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024