Спорт | 15:26 / 19.12.2019
19917
1 дақиқада ўқилади

«Реал» «Барселона» дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган икки вазиятни кўрсатди

Ла Лига доирасидаги «Барселона»га қарши (0:0) ўйиндан кейин «Реал» клуби Рафаэль Варан иштирокидаги вазиятларда ҳакамларнинг қарори бўйича баёнот билан чиқди.

«Варан иккита тортишувли вазиятларда қатнашди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Рафаэлга нисбатан ишлатилган қўполлик учун иккита пенальти белгилаш мумкин эди, аммо Алехандро Эрнандес 11 метрлик нуқтани кўрсатмади.

17-дақиқада Варан бурчак тўпи амалга оширилаётганда «Барса» жарима майдонига етиб келди ва рақиб футболчиси Лангле Вараннинг сонига жароҳат етказди. Аммо на ҳакам, на VAR тизими пенальтини кўрмади.

Орадан икки дақиқа ўтиб, навбатдаги бурчак тўпи узатилаётганда Ракитич Варанни либосидан тортиб, жарима майдони ичида йиқитди. Бироқ, бу сафар ҳам ҳакам ва VAR пенальти белгимасликка қарор қилди», – дейилади «Қироллик клуби» расмий сайтидаги хабарда.

 

Мавзуга оид