The Economist Ўзбекистонни йил мамлакати деб эълон қилди
The Economist журнали Ўзбекистонни 2019 йилда энг жадал суръатда ўсишга эришган мамлакат деб топди.
Бош таҳририяти Лондонда жойлашган журнал ҳар йили демократияга интилаётган мамлакатлар орасидан бу йўлда энг катта қадам ташлаган давлатни «Йил мамлакати» деб эътироф этиб келади.
Нашр Ўзбекистон уч йил олдингидек ёпиқ давлат эмаслиги, мажбурий меҳнатга барҳам берилгани, «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани, хорижлик журналистларнинг киришига рухсат берилгани, бюрократларнинг кичик бизнес субъектлари ишига аралашиши тақиқлангани, кўпроқ чегара-ўтказиш пунктларининг очилгани ва иқтисодиётни қайта тиклаш учун чет эллик экспертлар жалб этилаётганига эътибор қаратган.
The Economist, шунингдек, сайловолди жараёнларида депутатликка номзодлар ҳукуматни танқид қилаётгани, бу авваллари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган ҳол бўлганини таъкидлаган. Бундан ташқари, оддий аҳоли вакиллари ҳам сайлов жараёнлари ҳақида қўрқмай фикр билдира олаётгани қайд этилган.
«Ўзбекистон ҳали узоқ йўл босиши керак, аммо ҳеч қайси бир давлат 2019 йилда Ўзбекистончалик олға қадам босгани йўқ», – дея хулоса қилинган нашр мақоласида.
Маълумот учун, 1843 йилдан буён чоп этиладиган «The Economist» ҳозирда дунё бўйлаб ҳар ҳафта 800 мингдан ортиқ нусхада нашр қилинади.
Мавзуга оид
09:10 / 21.09.2022
Ўзбекистон қизилмия етиштириш ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади
22:14 / 22.12.2020
«Қашшоқ, лекин қул эмас» — The Economist сайловдаги сохталикни енгган Малавини «Йил мамлакати» деб топди
21:21 / 06.07.2019
The Economist Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ҳақида мақола чоп этди
15:30 / 27.10.2017