«Шоҳ инқилобдан 100 йил ўтиб туғилди»: The Economist муқовасида Путиннинг ноодатий сурати пайдо бўлди
The Economist журнали янги сони муқовасига Владимир Путиннинг шоҳ образидаги коллажни жойлаштирди. Муқовадаги ёзувда эса шундай дейилади: «Шоҳ инқилобдан 100 йил ўтиб туғилди».
«Москвадаги ҳам либерал ислоҳотчилар, ҳам анъанавий конверватив қарашларга эга шахслар Путинни XXI асрдаги шоҳ сифатида тилга олишмоқда», - дейилади Британия журнали таҳририяти мақоласида. «Жаҳон Октябрь инқилобининг 100 йиллигини нишонлаётган бир пайтда, Россия яна шоҳ қўли остида қолди», - дейилади нашрнинг Twitter’даги саҳифасида.
Таҳририят мақоласи муаллифларининг таъкидлашича, Путин бу унвонни мамлакатни, кўплаб русларнинг фикрича «1990-йиллардаги алғов-далғовликдан» қутқариб, шунингдек, «бутун дунёни Россия билан ҳисоб-китоб қилишга мажбурлаш» орқали «ишлаб олган». Шу билан бирга, унинг «бошқарувига» энг катта таҳдид Путин хавфсираётган «рангли инқилоблар» эмас, балки «большевикларнинг қайта тирилиши» бўлади, дейилади мақолада.
Путин «шоҳ сифатида» рус ҳукмдорларини «Пётр вақтларидан бери» таъқиб қилиб келган масалани - Николай II инқилоб арафасида ўйлаган масалани ҳал қилиши лозим бўлади, деб ёзади The Economist.
«Россия фуқаролик ҳуқуқлари ҳамда вакиллар орқали бошқарувга ғарб йўлидан бориб модернизация қилиниши керакми, ёки уларни жорий этишга қарши чиқиб, барқарорликни сақлаб қолишга уриниши лозимми? Путиннинг жавоби «иқтисодиётни либерал-технократларга», сиёсатни – КГБнинг собиқ ходимларига ишониб топширишдан иборат бўлган», - дейилади мақолада.
Бундан ташқари, нашрнинг фикрича, «Путин ўз ҳокимиятини репрессиялар ва ҳарбий можаролар билан мустаҳкамламоқда».
Шунингдек, The Economist таҳририят мақоласи муаллифларининг ташвишича, Путин Россияда «ҳақиқий демократия» механизмисиз ҳокимиятни бошқа кимгадир қонунан топшириши мушкул бўлади. «Путиндан сўнг» ҳокимият учун курашга олиб келадиган зиддият Россияни «қисмларга» емириб юборади.
«Ядро қуролига эгалик қилувчи давлатда бу хавотирга сабаб бўлиши аниқ», - дея таъкидланади The Economist таҳририяти мақоласида.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024