Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбек боксчиси профессионал боксга қайтмоқда
Фото: Getty Images
2016 йилда Рио де Жанейрода ўтказилган Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Рустам Тўлаганов яна профессионал боксга қайтмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, Тўлаганов проф рингдаги иккинчи жангини бугун, 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида мезбон спортчи Константин Питерновга қарши ўтказади.
Тўлагановнинг эртанги рақиби профессионал боксда 44 марта жанг ўтказиб, 21 марта ғалаба қозонган ва 23 марта рақибларига имкониятни бой берган.
Рустам Тўлаганов 2017 йилда профессионал боксда илк жангини ўтказиб, унда нокаут эвазига ғалабани қўлга киритган эди. Ўшанда у АҚШлик Роберт Гуеррага қарши рингга кўтарилган эди.
Маълумот учун, 21 декабрь куни Рустам Тўлаганов билан бир кунда бошқа бир ўзбек боксчиси Одилжон Аслонов рингга кўтарилади.
Мавзуга оид
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025