Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда МДҲга раислик доирасида жами 30дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда
2019 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловни кузатувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Миссияси раҳбари сифатида мамлакатга келган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи директори Сергей Лебедев билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, Сергей Лебедов 22 декабрь куни якунланган сайлов жараёнига юқори баҳо берди. Қайд этилганидек, уни 50 га яқин давлат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, етакчи ОАВдан 800 дан ортиқ халқаро кузатувчилар ва журналистлар кузатди. Шаффофлик ва сиёсий партиялар ўртасида очиқ демократик кураш тамойиллари асосида ўтган сайлов янги Ўзбекистон шаклланиши жараёнининг ортга қайтмаслигини яққол намоён қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲдаги раислиги доирасида мамлакат ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги тузилма салоҳиятини янада тўлиқ намоён этишига хизмат қилишига умид билдирилди. Ўзбекистон томони ишлаб чиққан Концепция ва уни амалга ошириш бўйича Тадбирлар режасида МДҲдаги раисликнинг асосий устувор йўналишлари белгиланган. Хусусан, Ўзбекистонда жами 30 дан ортиқ тадбирлар, жумладан Ҳамдўстликнинг асосий органлари – Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва бошқа қатор соҳавий тузилмаларининг йиғилишларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Суҳбат чоғида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
12:44 / 23.01.2026