Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “Ҳудудгазтаъминот” Ургут филиали СУГ муҳандиси О.К. истеъмолчиларни маиший газ баллонлар билан таъминлаш ва уларга суюлтирилган газ маҳсулотларини етказиб беришдан тушган 328,8 млн. сўм пул маблағларни банк муассасасига топширмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.














