Вазирлар Маҳкамасининг “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 30 фоизигача;

фан доктори (Doctor of Science) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Белгиланишича:

а) қўшимча ҳақ ушбу қарорга мувофиқ тегишли мезонларни бажарилишини баҳолаш натижалари бўйича ҳамда таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномаси ва ташкилот коллегиал органи қарори асосида ҳар бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади;

б) ушбу қарор билан жорий этилаётган қўшимча ойлик ва бир марталик тўловлар миқдори бир ойда - фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига ушбу қарорга мувофиқ қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

г) ушбу қарорга мувофиқ қўшимча ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳажмини режалаштириш фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ ва фан доктори илмий даражасига эга бўлган ходимлар лавозим маошининг 60 фоизи миқдоридаги қўшимча ҳақнинг энг кўп ҳажми илмий даражага эга бўлган ходимларнинг ҳақиқий сонидан келиб чиққан ҳолда банд бўлган штат бирлиги сони бўйича амалга оширилади;

д) ташкилотга қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган ва молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари ўрнатилган тартибда бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва қуйидаги мақсадларда сарфланади: