Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда темир йўл станциясининг икки ишчиси ўртасидаги жанжал фожиали тугади
2019 йил 21 декабрь куни тахминан соат 01:30ларда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Қангли” ОФЙ ҳудудида, темир йўл станциясининг икки ишчиси 36 ёшли Т.Г. ва 28 ёшли Э.Т. ўзаро жанжаллашиб қолган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал вақтида Т.Г. қўл ва оёқлари билан фуқаро Э.Т.нинг танаси турли қисмларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада Э.Т. бош мия оғир жароҳати билан шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Т.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Т.Г.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026