Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХБА томонидан Латвия ва Литвага юборилган ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган фуқаролар бўйича вазият назоратда - ТИВ
Хусусий бандлик агентликлари томонидан Латвия ва Литвага юборилган ва қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати ОАВда тарқалди.
Шу муносабат билан мамлакатнинг Латвиядаги элчихонаси мазкур вазият назоратда эканлигини маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Рига шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46.
Мавзуга оид
08:58 / 29.05.2026
Латвияда янги ҳукумат иш бошлади
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
08:48 / 11.05.2026