“Qizilqumsement” АЖ да янги қувватлар ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорига кўра, Навоий вилоятидаги йирик саноат корхонаси “Qizilqumsement” АЖ томонидан умумий қиймати 5,1 млн. АҚШ долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.
Яъни, бугун энергия тежамкор, замонавий технологиялар билан жиҳозланган цемент ишлаб чиқарувчи 8-тегирмон қурилиб фойдаланишга топширилди. Тегирмон учун ускуналар Россия Федерациясидан келтирилган бўлиб, унинг йиллик қуввати 500 минг тоннани ташкил этади.
Маълумки, "Qizilqumsement" АЖ цемент ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда энг йирик корхона ҳисобланади. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3,5 млн тоннани ташкил этади. Айтиш керак, жорий йилда “Қизилқумцемент” АЖ республикада биринчи бўлиб М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
Матбуот хизмати