Жамият | 08:43 / 23.04.2020
3276
3 дақиқада ўқилади

«Қизилқумцемент»да клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линия қурилади

“Қизилқумцемент” АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Қизилқумцемент” АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг йилига 1,8 млн клинкер ишлаб чиқариш қувватига эга, умумий қиймати 112,63 млн еврога тенг бўлган “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасини 2020-2021 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
 
Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади: 

“Ҳамкорбанк” АТБнинг 19,81 млн евро миқдоридаги кредити;

“Қизилқумцемент” АЖнинг 92,82 млн евро миқдоридаги ўз маблағлари.

“Қизилқумцемент” АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланади.

Инвестиция лойиҳаси “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида (Engineering Procurement Construction) “fast-track” услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга оширилиб, “Қизилқумцемент” АЖ белгиланган тартиб ва муддатларда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва ваколатли экспертиза органларида маъқулланиши таъминланади.
     
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишларини лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминлайди.  
     
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан лозим даражада назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминлайди.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, материаллар, буюмлар, асбоблар, инструментлар, технологик ҳужжатлар -  Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади.

Мавзуга оид