Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан Карлос Гоннинг Япониядан қочишига алоқадор эмаслиги айтилди
Ливан ҳукумати Renault — Nissan — Mitsubishi автомобилсозлик алянси собиқ раҳбари, уй қамоғида бўлган Карлос Гоннинг Япониядан Байрутга қочишига алоқадор эмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда Ливан президенти ишлари бўйича вазир Салим Жрайсати баёнот берди.
“Ливан ҳукуматининг унинг қочишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз унинг қочиши тафсилотларидан бехабар бўлганмиз”, деб келтирган Жрайсати сўзларини Wall Street Journal нашри.
Унинг таъкидлашича, Ливан ҳукумати бу масала юзасидан Япониядан қўшимча маълумот сўраган.
Токиода уй қамоғида бўлган Карлос Гон Японияни 30 декабрда рухсатсиз тарк этди. Таъкидланишича, у уйидан бир гуруҳ ёлланма шахслар томонидан контрабас ғилофида яширинча олиб чиқиб кетилиб, сўнгра Ливанга жўнатилган.
Гон Японияда молиявий фирибгарликларда айбланиб, 2020 йил март ойида унинг устидан суд жараёни бошланиши керак эди.