Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадина Мухторованинг ўғли билан боғлиқ вазият Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан назоратга олинди
Таниқли актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли билан боғлиқ вазият Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарида айтилади.
2 январь куни ижтимоий тармоқларда тахминан 10-15 ёшлардаги боланинг Юнусобод туманида акаси томонидан қийноқларга солиниб, калтаклаб келингани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган биринчи видеода бола ўз акаси томонидан муттасил равишда қийноққа солиниб, калтакланиши баён қилинган. Тасвирларда боланинг юзи, қўллари, бармоқлари ва айниқса оёғининг сон қисми қизаргани, кўкарган ва қонталаш бўлгани акс этган.
«Шуни маълум қиламизки, ҳолат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев томонидан назоратга олинган ва ҳозирда Юнусобод тумани ИИБ ФМБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, 3 январь куни кечқурун, соат 19:15 дан 20:00 га қадар бўлган вақтда уч нафар аёл Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, болага тан жароҳати етказилиши ҳолати бўйича қандай чоралар кўрилаётганини тушунтиришни талаб қилишган. Улардан бири ўзини Саодат Абдузокирова деб таништирди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник В.Толибжонов ва Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Алимов С.Абдузокирова билан суҳбатлашди. Улар ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилиши ҳақида тушунтиришлар берди», - дейилади ИИББ маълумотида.
Хабарда айтилишича, 4 январь куни соат 12:00да Юнусобод тумани ИИБ ФМБ 7-бўлимида журналистлар ва блогерлар учун брифинг бўлиб ўтади.
Бундан олдин, Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берганди.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025