Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 2 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирокида «Ватанпарварлик акцияси» ўтказилди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Бугун, 5 январь куни Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» кичик марафони ўтказилди.
Унда вазирлик ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ўқувчи ёшлари, шунингдек, фахрийлардан иборат 2 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Кичик марафон давомида уч авлод, яъни фахрий ҳарбийлар, офицер бўлиш орзусида ҳарбий таълим муассасаларида сабоқ олаётган курсантлар югуриш финиш чизиғига қадар югурдилар.
Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Хамдам Каршиев диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
• 1-ўрин – Тошкент ҳарбий округидан кичик сержант Владислав Мамедов (15 дақиқа-ю 31 сония);
• 2-ўрин – Қуролли Кучлар академияси курсанти Нуриддин Раҳматов (16 дақиқа-ю 28 сония);
• 3-ўрин – Тошкент ҳарбий округидан лейтенант Темур Умматов (17 дақиқа-ю 9 сония).






Мавзуга оид
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
23:00 / 15.01.2026
Фотожамланма: Амалдорлар ва ҳарбийлар – Ватан ҳимоячилари байрамида
11:46 / 14.01.2026
“Ватан ҳимояси — шарафли ва масъулиятли бурч” — Президент табриги
18:36 / 13.01.2026