Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда Ўзбекистонга 7 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди
Бугун, 10 январь куни «Тараққиёт маркази»да Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Тадбир давомида туризм соҳасидаги 2019 йил натижалари ва 2020 йил режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Маълум қилинишича, 2019 йилда эса Ўзбекистонга 6 млн 748 минг 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Уларнинг 51,3 фоизини 31-35 ёшдаги кишилар ташкил қилади. Энг кўп ташриф буюрган сайёҳлар МДҲ мамлакатларидан келишган. Таққослаш учун, 2018 йилда Ўзбекистонга 5 млн 346 минг 200 нафар сайёҳ келганди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Оққуловнинг маълум қилишича, энг кўп сайёҳ Бухоро, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига ташрифлар бўлган.
Эндиликда сайёҳларни янада жалб қилиш мақсадида анъанавий ва замонавий тарғибот усуллари ҳамда туризм салоҳиятни тарғиб қилувчи турли хил видеороликлар намойишлари ташкиллаштирилади. Қолаверса, жорий йилда меҳмонхоналар ва кўнгилочар масканлар сони кенгайтирилиши режага киритилган.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026