Жамият | 13:30 / 10.01.2020
12935
1 дақиқада ўқилади

Прагада Польша визаси ва Украина гувоҳномасига эга бўлган ўзбекистонлик таксичи ушланди

Фото: Vinegret.cz

Прага полицияси такси буюртма қилиш бўйича онлайн-сервислардан бирида ишлаган таксичини қўлга олди. Vinegret.cz интернет нашри хабар қилишича, эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини бир қатор қонунбузарликлар содир этганига қарамай, ўзини хотиржам тутгани билан ҳайратга солган.

«Ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. У Польша давлат рақамлари бўлган машинани бошқариб юрган, ҳайдовчилик гувоҳномасини эса Украинада олган. Бундан ташқари, Чехия ҳудудида у Польшанинг узоқ муддатли визаси асосида бўлган. Эркак камида иккита қонунбузарлик содир этган - ишга жойлашиш ҳуқуқисиз ишлаган ҳамда тегишли рухсатномасиз такси хизматларини кўрсатган», - дейилади хабарда.

Прагалик полициячилар тегишли баённома тузишди ва қонунбузар шахсни шаҳар мэриясига топширишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид