Тайвандаги президент сайловлари ғолиби маълум бўлди
Тайванда ўтган президент сайловлари натижаларига кўра амалдаги президент Цай Инвэнь иккинчи муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда Taiwan News нашри маълум қилди.
Цай Инвэнь 8 млндан кўпроқ ёки 57,22 фоиз овоз тўплаган.
Президент сайловлардан кейинги нутқида тайванликлар демократия ва суверенитет учун овоз беришганини таъкидлаб ўтган. У Хитойни мулоқотга ва номақбул шароитлар ҳамда куч қўллаш таҳдидларидан воз кечишга чақирган.
Цай Инвэнь президентлигининг иккинчи муддатида ҳам маъмурияти Хитойга нисбатан иғвосиз муносабатини ва Тайван бўғозида жиддий можароларга йўл қўймаслик сиёсатини давом эттиришга ваъда берган.
“Хитой бизни номақбул шароитларга қўйишга уринган, шу сабабли бизда мудофаа имкониятларимизни мустаҳкамлашдан бошқа танлов йўқ”, деб айтган амалдаги президент.
Аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпин Тайванни қўшиб олиш учун куч ишлатишга тайёрлигини айтган. Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, “Хитой қайта бирлашиши керак ва бу муқаррар юз беради”.
Мавзуга оид
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
21:37 / 22.10.2024