Ўзбекистон | 02:05 / 14.01.2020
22309
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгес Раиси сайланди ҳамда Вазирлар Кенгаши Раиси тайинланди
2020 йил 13 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сайловдан кейинги биринчи сессияси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий сайти хабар бермоқда.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ерниязов Муса Тажетдинович Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Сариев Кахраман Раматуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024
Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
09:41 / 16.01.2024