Самарқанд вилоят суди иш вақтида фалаж бўлиб вафот этган ёлланма ишчи фойдасига ажрим чиқарди
Декабрь ойида Kun.uz сайтида «Афросиёб қурилиш инвест» МЧЖга қарашли қайроқтош майдалаш цехида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаган ва иш вақтида тош майдалаш ускунасига кириб кетиб, бутун умрга фалаж бўлиб қолган самарқандлик Алимардон Турсуновнинг тақдири ҳақида материал эълон қилинган эди.
Кейинроқ, Алимардон Турсуновнинг 2019 йил 28 декабрь куни вафот этгани, унинг яқинлари томонидан меҳнатда майиб бўлгани муносабати билан тўланадиган тўловларни ва тиббий муолажалар учун сарфланган моддий зарарни ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида кўриб чиқилаётгани хабар қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг шу йил 7 январдаги ажрими билан марҳумнинг онаси – Озода Соатованинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилди.
Суд ажрими билан мазкур иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, жавобгар «Afrosiyob qurilish invest» ва Н.Мирзақуловдан даъвогар Озода Соатова фойдасига 3 184 478 сўм моддий ва 20 миллион сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.
Анвар Мустафоқулов
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
15:54 / 07.11.2024
Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
10:53 / 07.11.2024