Вилоят ҳокимлигини ахборот хизмати хабарига кўра, мажлисда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ш.Қудратходжаевнинг таклифи билан 54-Тоқчиён сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати А.Аҳмедов қўшма йиғилишнинг раиси этиб тасдиқланди.

Қўшма мажлиснинг кун тартибига битта — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Сурхондарё вилоятидан вакиллар сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.
Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан қўшма мажлис ишини ишини олиб бориш учун ишчи ҳайъати, тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун мажлис котибияти, Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши, яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун Саноқ комиссияси аъзоларини сайладилар.
Маслаҳат кенгаши Сенат аъзоларини сайлаш бўйича номзодларни кўриб чиқиш учун махсус ажратилган маслаҳат хонасида тўпландилар. Маслаҳатлашувдан сўнг яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига номзодлар бўйича таклиф ўқиб эшиттирилди. Номзодларнинг алоҳида-алоҳида эшитуви, муҳокамаси ва ёқлаб овоз бериш натижаларига кўра уларни сайлов бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг депутатлар яширин овоз бериш кабиналарида Сенат аъзолигига номзодлар учун овоз бердилар.

Овоз бериш натижаларига кўра қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатларнинг эллик фоиздан кўп овозини олган 6 нафар номзод:

3-«Дарбанд» сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Абдиевич Боболов;
4-«Янгиобод» сайлов округидан Қизириқ тумани Кенгаши депутати, Қизириқ туманидаги 17- умумтаълим мактаби директори Бахтигул Абдураҳматовна Бўтаева;
21-«Жарқўрғон» сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Термиз шаҳридаги «Сурхон саноат қурилиш» компанияси бошқаруви раиси














