Бир неча ой муқаддам Kun.uz сайти орқали Сирдарёга Хитойдан келин туширган оила ҳақидаги «Унга Кумуш деб исм қўйганмиз. Хитойдан келин олган ўзбек хонадонига ташриф» сарлавҳали мақола ва лавҳа эълон қилинган эди. Мақола муҳокамаларга сабаб бўлди, ижтимоий тармоқларда фикр билдирганлар орасида тўйдан кейин қайнона ва келин муносабатларига қизиқиш билдирганлар ҳам етарлича топилди.
Орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг ёш келин-куёв яна ташаббус билан чиқиб, лавҳанинг давомини қилиш таклифини билдиришди. Таклифга биноан ижодий гуруҳимиз Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Улуғобод» маҳалласида яшаётган оилада меҳмон бўлдик.
«Ўтган 4 ой давомида ота-онамдан шикоят тушгани йўқ»
Тўйдан кейин Мисрга ўқишга кетдим. Ўтган 4 ой давомида ота-онамдан шикоят тушгани йўқ. Ҳаммаси жойида. Келин ота-онамнинг хизматларини қилиб юрибди. Бошланишида қийин бўлди. Ўқитувчи ёлладик. Кундалик ҳаётда ишлатиладиган энг муҳим гапларни ўргатди. Идиш-товоқ ювиш, пол артиш, ҳовли супуриш ва ҳоказолар.
«Ҳар замонда свет, газ сув ўчиб туради. Қолгани яхши»
Ўзбекистонда яшаш яхши. Табиати, иқлими. Ўзимизга тўқ яшаймиз. Фақат ҳар замонда электр, сув ва газ ўчиб туради. Лекин ўрганиб қолдик. Қолган шароитлар яхши.
«Қайнонамни тушунмасам «гугл» орқали таржима қиламан»
Қайнонам билан тушунмовчилик бўлмаган. Агар гапларини тушунмай қолсам, телефонимни олиб «Google translate» орқали гапларини таржима қиламан. Мен гапиришга қийналаман. Шунда қайнонам менинг нима демоқчилигимни, нима қилмоқчилигимни кутиб туради.
«Мен учун энг қийин иш бу - овқат қилиш»
Мен учун энг қийин иш овқат қилиш. Сабаби овқатни бузиб қўйишдан қўрқаман. Чунки хитойча овқатларнинг таъми билан бу ердаги овқатларнинг таъми бошқа-бошқа. Ўзбек таомларидан шўрва, манти ва чучвара қилишни биламан.
«
















