Ўзбекистон | 09:21 / 20.01.2020
12074
2 дақиқада ўқилади

Давлат департаменти Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 14,4 млн доллар сўради

Фото: AP Photo/Luis M. Alvarez

АҚШ Конгрессининг тадқиқот хизмати Ўзбекистондаги ислоҳотларга баҳо берилган ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, Дональд Трамп маъмурияти бошиданоқ Ўзбекистоннинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлаб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрига расмий ташрифи чоғида қабул қилинган «Ўзбекистон ва АҚШ: стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши» қўшма баёнотининг аҳамияти таъкидланди.

Ҳисобот муаллифлари хабар беришича, АҚШнинг Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдами мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, қонун устуворлиги ва иқтисодий ривожланишга, шу жумладан, Америка технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишга кўмак беришга қаратилгандир. Ёрдам, шунингдек, хавфсизлик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш мақсадида чегара назоратини яхшилашни ҳам кўзда тутади.

Шу нуқтаи назардан қайд этилишича, Давлат департаменти Ўзбекистон учун 2020 молиявий йил учун 14,4 миллион доллар сўради. 2017 молиявий йилда бу рақам 10,6 млн доллар бўлган.

2017-2018 йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми икки баравар кўпайди (тахминан 150 миллиондан 300 миллион долларгача). АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг фикрича, «савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар мавжуд».

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда