Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россия Қозоғистондан Беларусга нефть етказиб берилишига қарши чиқаётганини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия Қозоғистондан Беларусга нефть етказиб берилишига қарши чиқаётганини айтди.
"Агарда Россия рози бўлса, Қозоғистон бизга нефть етказиб бериши мумкин. Ғалати: иттифоқчимиз бошқа иттифоқчимизнинг бизга нефть етказиб беришига қаршилик қилмоқда", - деди Лукашенко.
Беларусь президенти ҳозир Минскда "тўлиқ ҳажмдаги" Россия нефти ўрнини босадиган бошқа муқобил йўл йўқлигини билдирди.
"Аммо келишганимиздек, диверсификация қилишимиз керак. Россиядан 30-40 фоиз нефть сотиб оладиган бўлишимиз керак. Яна 30 фоизини Болтиқбўйидан, Украинадан 30 фоизини сотиб олишимиз керак", - деди у.
Хабар қилинишича, 17 январь куни Қозоғистон энергетика вазири Нурлан Ногаев "Белнефтехим" концерни раиси ўринбосари Андрей Бунаков билан учрашган. Қозоғистон энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, томонлар Қозоғистондан Беларусга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026