Жаҳон | 15:52 / 21.01.2020
11348
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ давлатлари раҳбарлари Москвада ғалабанинг 75 йиллиги тантаналарида иштирок этади

Фото: РИА Новости

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатларнинг раҳбарлари Москвада ғалабанинг 75 йиллиги тантаналарида иштирок этишини тасдиқлади, деб маълум қилди Россия президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов.

"ШҲТга аъзо барча давлатларнинг раҳбарлари 9 май кунги байрам тадбирларида иштирок этади деб ўйлайман. Уларнинг барчаси таклиф этилган ва тасдиқланган дастлабки жавоб ижобий", - деди Ҳакимов.

ШҲТ Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон давлатлари ўртасида 2001 йил 15 июнда ташкил этилган халқаро минтақавий ташкилот ҳисобланади. Унинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳафаза қилиш ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши биргаликда курашиш ҳам ташкилотнинг асосий вазифалари сирасига киради.

2017 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон ҳам ташкилотга қабул қилинган. Мўғилистон, Афғонистон, Беларусь ва Эрон кузатувчи, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид