Ўзбекистон | 18:46 / 21.01.2020
142314
3 дақиқада ўқилади

Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахсига аниқлик киритилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21 январь куни Россиянинг Томск вилоятида бир қаватли ёғочдан қурилган уйда рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар ўзбекистонликнинг 9 нафарининг шахсига аниқлик киритди.

Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг 8 нафари Навоий вилоятидан бўлгани аниқланган:

  • Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Норов Меҳриддин Ғайбуллоевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
  • Ҳасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

Ҳозирда ёнғин натижасида ҳалок бўлган ўнинчи ўзбекистонликнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин рўй берди. Уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи қулаб тушган. Ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари.

Икки киши ёнаётган уйдан қочиб чиқишга улгурган. Уларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ёниб кетган уйда жами бўлиб 14 киши яшаган. Улар «Гринвуд» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тахминларга кўра, уйдаги электр жиҳозларнинг носозлиги ёнғин сабаби бўлган.

Мавзуга оид