Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги шаклланган парламент қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқишди.

Парламент қуйи палатасида қарор топган янги амалиёт асосида Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарида, сўнгра сиёсий партиялар фракциялари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди. Мажлисда Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодларнинг ҳар бири Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли аниқ кўрсаткичлар ва натижаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этишди.

Шундан сўнг савол-жавобларга ўтилди. 

Ҳукумат аъзолигига номзоди кўрсатилганлар парламент аъзолари томонидан кўтарилган долзарб масалалар ҳамда саволларга атрофлича жавоб қайтардилар. Улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг вазирликлар билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишини билдиришди.

Савол-жавоб ва қизғин муҳокамалардан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ҳукумат аъзолигига номзодларни лавозимига маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишди.

Ушбу Қарорга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига – Раматов Очилбой Жуманиязович;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири лавозимига – Қўчқоров Жамшид Анварович;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳорович;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин–қизлар қўмитаси раиси лавозимига – Боситхонова Эльмира Иркиновна;

Фото: YUKSALISH umummilliy harakati