Ўзбекистон | 15:40 / 24.01.2020
9308
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Профессионал журналистларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрман

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида оммавий ахборот воситалари соҳаси ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди.

Давлат раҳбари ўтган уч йил мобайнида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилиши учун ҳуқуқий асослар ва кенг имкониятлар яратилганини таъкидлади.

«Шу ўринда, яна бир муҳим масалага алоҳида эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ўтган 3 йил мобайнида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилишлари учун ҳуқуқий асослар ва кенг имкониятлар яратилди.

Бундан кейин ҳам «тўртинчи ҳокимият» вакилларининг эркин ва холис фаолият юритишлари, республикамизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни халқимиз ва халқаро ҳамжамият учун очиқ-ойдин ёритишлари учун барча шарт-шароитларни яратамиз.

Жойлардаги муаммо ва камчиликларни рўй-рост очиб бериш, уларни ҳаққоний ёритишларида мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид